Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги портали — reyting.mc.uz ишга тушди. Порталда қурилиш ташкилотлари СТИР рақамини киритиш орқали уларнинг рейтингини кўриш мумкин бўлади.

Тендер савдолари айнан мазкур рейтинг натижаларига кўра ўтказилади ва савдоларда юқори ўринда турувчи ташкилотлар устунликка эга бўлади.


Қурилиш-пудратчи ташкилотлар рейтинг натижалари ишончлилик тоифаси бўйича А, B, C, D даражаларига, улар ўз навбатида рейтинг баҳосига ажратилган.

Рейтингда 36 мингдан ортиқ корхоналар рейтинги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат қарори билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги юритилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.