«Ералаш» болалар киножурналининг бадиий раҳбари Борис Грачевский COVID-19 дан вафот этди. У 71 ёшда эди.
Грачевский касалхонага 2020 йил декабрь ойининг охирида ётқизилган. Унинг рафиқаси 31 декабрь куни унинг аҳволи доимий равишда оғир эканлиги ҳақида хабар берган.
7 январь куни Грачевский ИВЛ мосламасига уланган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Грачевский — «Ералаш» болалар киножурналининг асосчиларидан бири, 1974 йилдан буён унинг директори, 2002 йилдан эса бадиий раҳбари ҳисобланган.