ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқаросининг ўнинчи қаватдан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Шу ўринда, ТИВ «Газета.uz»га қиз 18 ёшда бўлганлигини маълум қилди.

Олдинроқ, Туркиянинг Haberler нашри қиз 28 ёшда бўлганлиги ва у ўз жонига қасд қилганлигини ёзган эди.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш. Р юрак етишмовчилигидан вафот этганлиги ҳам маълум қилинди.

Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, дейилади хабарда.