Мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳозирда маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кечалари совуқ 5−10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12−17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0−5 даража совуқдан ошмайди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8−10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.