Германияда COVID-19га қарши эмланиш бепул ва ихтиёрий бўлади

Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Оливер Эвальд коронавирусга қарши эмланиш бепул бўлишини айтди. «Вакцина кимнинг қандай суғуртаси бўлишидан қатъи назар, бепул бўлади», — деди у. Эвальднинг гапларига кўра, бутун Европа Иттифоқи 300 млн доза сотиб олмоқчи. — Интерфакс.

Молдова парламенти президент ваколатларини қисқартирди ва рус тили мақомини оширди

Молдова парламенти республикада рус тилининг мақомини кўтариш, Россия телеканалларини эфирга узатишни тақиқлашни бекор қилиш, Гагауз автономиясининг мақомини кучайтириш ва бошқа масалалар бўйича қонун лойиҳаларини маъқуллади. Шунингдек, депутатлар Aхборот ва хавфсизлик хизмати президент бўйсунувидан чиқишини маъқуллади. Ушбу қарор сайланган президент Майя Сандунинг танқидига сабаб бўлди. — ТАСС.

Pfizer йил охирига қадар вакциналарнинг ярмини ишлаб чиқара олади

Жорий йилнинг охирига қадар Pfizer керакли моддалар билан боғлиқ муаммолар туфайли режалаштирилган 100 миллион ўрнига 50 миллион дозада коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариши мумкин. «Биз кечикдик. Aйрим моддалар жўнатмалари, маълум бўлишича, бизнинг стандартларимизга жавоб бермади. Биз бу муаммони ҳал қилдик, аммо бу йилги етказиб бериш режасини бажариш учун етарлича вақтимиз бўлмайди», — дейилади баёнотда. — The Wall Street Journal.

Исроил расмийлари Эрон билан чегарадош мамлакатларда ҳужумлар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши штаби Эрон билан чегарадош мамлакатларда исроилликлар ва Исроил нишонларига қарши ҳужумлар кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Бундай мамлакатлар орасида Озарбайжон, Грузия, Ироқнинг бир қатор ҳудудлари, Туркия, шунингдек, БАА ва Баҳрайн бор. «Яқинда Эрон томонидан билдирилган таҳдидларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, ўтмишда эронликларнинг турли мамлакатларда содир бўлган террористик ҳужумларга алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда, Эрон Исроил нишонларига қарши шу тарзда ҳаракат қилиши хавфи бор», — дейилади баёнотда. — ТАСС.