Номаълум шахс ўз машинасида Ангела Меркелнинг Берлиндаги идораси дарвозасига урилди

Қора машина Германия канцлери Ангела Меркелнинг Берлиндаги идораси дарвозасига урилди. Машинанинг бир томонида оқ рангда «Сизлар болалар ва қарияларнинг қотиллари», иккинчисида «Глобаллашув сиёсатини тўхтатинг», деб ёзилган эди. Ҳайдовчи ҳибсга олинди. Шу пайтда Германия канцлери федерал ҳудудларнинг бош вазирлари билан карантин чораларини узайтириш ва коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича видеоконференция ўтказаётган эди. — Bild.

SpaceX Starlink лойиҳаси доирасида ўн олтинчи парвозини амалга оширди

SpaceX компаниясининг «Falcon 9» ракетаси 24 ноябрь куни орбитага Starlink лойиҳаси доирасида 60 та сунъий йўлдошнинг янги партиясини чиқарди. Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб бу ўн олтинчи парвоз. Эндиликда SpaceX орбитал гуруҳи 953 та Starlink космик аппаратидан иборат. — SpaceX.

Жанубий Корея Марказий Осиё давлатлирини Шимолий Корея билан мулоқотни ривожлантиришда кўмаклашишга чақирди

Фото: Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва / Yonhap

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатларини Шимолий Корея билан мулоқотни ривожлантиришда кўмаклашишга чақирди. Бу ҳақда Кан Гён Хва Сеулда бўлиб ўтган «Корея Республикаси-Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида айтиб ўтди. «Корея ярим оролидаги тинчлик ва фаровонлик — бутун Евроосиё қитъасида тинчлик ва умумий фаровонликка олиб борувчи йўлдир», — деди вазир. Форумда Марказий Осиё давлатларининг юқори мартабали вакиллари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистоннинг етакчи дипломатлари иштирок этди. Маълумотларга кўра, учрашув давомида томонлар коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. — Yonhap.

Forbes Илон Маск ҳозирда дунёдаги энг бой одамлар орасида иккинчи ўриндалигини тан олмади

Forbes: Tesla асосчиси Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар орасида ҳозирда иккинчи ўринда эмас. Маълумотларга кўра, Илон Маск (126 млрд доллар) Amazon директори Жефф Безосдан (182,6 млрд доллар) ва LVMH компаниялар гуруҳининг бош директори Бернар Арнодан (140,6 млрд доллар) кейинги, яъни учинчи ўринни эгалламоқда. — Forbes.

Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда

Рождество байрами муносабати билан Европада карантин чекловларини юмшатиш режалаштирилмоқда. Жумладан, Францияда 28 ноябрдан савдо мажмуалари очилади. Ноябрь ойи бошида кучга кирган Aнглиядаги карантин 2 декабрда якунига етади. Швецияда эса карантин чекловлари кучаймоқда. — Газета.uz