Global Finance нашри яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарни эълон қилди. Унга кўра, Токио шаҳри энг қулай шаҳар деб топилди. Кейинги ўринларда, Лондон, Сингапур, Нью-Йорк ва Мельбурн каби шаҳарлар турибди.

Global Finance шаҳарларни, пандемияга қарши курашни ҳам ҳисобга олган ҳолда, саккизта кўрсаткич бўйича танлашди. Нашр мутахассислари шаҳарларни иқтисодий барқарорлик, илмий ҳаёт, маданий ҳаёт, ободонлаштириш, атроф-муҳит, махсус имкониятлар, аҳоли жон бошига ЯИМ каби мезонлар, шунингдек мамлакатда ҳар миллион аҳолига қанча коронавирусдан вафот этиш ҳолатлари тўғри келаётгани бўйича баҳолашди.

Яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши шаҳарлар ўнталиги:

  1. Токио (Япония)
  2. Лондон (Буюк Британия)
  3. Сингапур (Сингапур)
  4. Нью-Йорк (АҚШ)
  5. Мельбурн (Австралия)
  6. Франкфурт (Германия)
  7. Париж (Франция)
  8. Сеул (Жанубий Корея)
  9. Берлин (Германия)
  10. Сидней (Австралия)

Аввалроқ, The Economist ва Mercer ҳам энг яхши шаҳарлар рейтингини эълон қилган эди. Mercer’га кўра (2019 йилда), Тошкент шаҳри ҳаёт сифати бўйича дунёнинг энг яхши шаҳарлари рейтингида 203-ўринни эгаллаган эди.