Маърифатпарвар жадидлардан Абдулла Авлоний (1878−1934), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

XIX аср охири — XX аср бошида яшаган жадидлар Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқ озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшгани учун тақдирланди.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида бўлиб ўтаётган 1 октябрь байрамига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этмоқда. Тадбирда ўқитувчилар ва мураббийлар, олимлар, парламент ва ҳукумат аъзолари иштирок этмоқда.