Ёсихидэ Суга 16 сентябрь куни ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Япония янги бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда Kyodo нашри ҳабар берди.

Аввалроқ эса у ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг етакчиси этиб сайланган эди.

Парламентда 465 вакилдан 314 нафари янги Ёсихидэ Суганинг номзодини маъқуллади.

Хабарга кўра, Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абе ҳукумати 16 сентябрь куни — ҳукуматнинг янги раҳбари Ёсихидэ Суга инаугурациясидан олдин тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқди. Шу билан бирга, Синдзо Aбэ кабинетининг аксарият вазирлари ўз лавозимларини сақлаб қолишлари таъкидланди.

Жумладан, ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэги, молия вазири Таро Aсо, давлат ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Казуёши Aкаба, олимпия ишлари вазири Сэйко Хашимото ва иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимура ўз лавозимларида қоладиган бўлди.

Суга собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг сиёсатини ҳам иқтисодий, ҳам дипломатик йўналишда давом эттиришга ваъда берди.