Россия ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларини ўзгартирди

Фото: «Газета.uz»

Яқин қариндошлари Россия фуқароси бўлган чет элликлар, соддалаштирилган тартибда, мамлакатга бир йилгача муддатга ташриф буюриши учун виза олишлари мумкин. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат йиғилишида маълум қилди. Яқин қариндошлар сифатида Россия фуқароларининг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, бобо-бувилари, набиралари белгиланган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, чет элликлар бир йилгача амал қиладиган узоқ муддатли визаларни олишлари учун Россия фуқаросининг ёзма аризаси асосида амалга оширилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, виза олиш учун ҳар уч ойда чет эл фукаролари мамлакат ташқарисига чиқиб қилишлари керак бўлган қоида бекор қилинади. — ТАСС

Коронавирус инфекцияси мавсумий касалликка айланиши мумкин

Фото: cctv.com

COVID-19 инфекцияси, бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар сингари, мавсумий кўринишга айланиши мумкин. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис ва вирусологларнинг таъкидлашларича, коронавирусга қарши вакцинация гриппга қарши эмлаш каби мунтазам ҳолда бўлиши мумкин. «Бошқа коронавирусларда мавсумийлик ноябрдан апрелгача давом этади. Янги коронавирус ҳам шунга ўхшаш мавсумийликка эга бўлиши мумкин. Тахминан, коронавирус мавсуми одатда грипп мавсумига тўғри келади, аммо турли мамлакатларда иқлим шароити сабабли фарқланиш бор», ― дейди мутахассис. Бугунги кунда вирусологларни инфекцияга қарши эмлашдан кейин иммунитенинг давомийлиги қизиқтирмоқда. — ТАСС

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллионга етди

15 сентябрь куни Ҳиндистонда 90123 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда касалланганларнинг умумий сони 5 миллиондан ошди. Мамлакатда ҳозирга қадар коронавирус асоратларидан 82066 киши вафот этди. Ҳиндистон COVID-19 касаллигининг ўсиши бўйича дунёда етакчи ўринда бўлиб қолмоқда, беморларнинг умумий сони бўйича эса АҚШдан (6,6 миллион) кейинги ўринда турибди. — РИА Новости

Исроил БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни тиклаш тўғрисидаги келишувларни имзолади

Фото: fb.com/DonaldTrump

Исроил 15 сентябрь куни БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимларни имзолади. Маросим Вашингтонда Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп, биринчи хоним Мелания Трамп ва бир неча ўнлаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Ҳужжатларни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, шунингдек, БАА ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари Абдулла бин Зайд аль-Нахайян ва Абдул Латиф ал-Зайёни имзолади. Ҳужжатларнинг уч нусхаси — иврит, араб ва инглиз тилларида тайёрланган. — Газета.uz

Суга Ёсихидэ Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди

Фото: Eugene Hoshiko / Bloomberg

Суга Ёсихидэ 16 сентябрь куни ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Япония янги бош вазири этиб сайланди. Парламентда 465 вакилдан 314 нафари Суга Ёсихидэнинг номзодини маъқуллади. Хабарга кўра, Япониянинг собиқ бош вазири Абе Синдзо ҳукумати 16 сентябрь куни — ҳукуматнинг янги раҳбари Суга Ёсихидэ инаугурациясидан олдин тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқди. Шу билан бирга, Aбэ Синдзо кабинетининг аксарият вазирлари ўз лавозимларини сақлаб қолишлари таъкидланди. — Газета.uz

Apple қондаги кислородни аниқлувчи Watch Series 6 қўл соатини намойиш этди

Фото: apple.com

Apple компанияси 15 сентябрдаги тақдимотда Apple Watch Series 6, Aplle Watch SE, янгиланган iPad Air ва iPad`ни намойиш этди. Компаниянинг янги қўл соати, яъни Watch Series 6 фойдаланувчининг чидамлилигини ва умумий соғлиғини ўлчайдиган функцияларга эга. Масалан, Watch Series 6 қондаги кислород даражасини аниқлайди ва назоратга олади. Янги А14 Bionic процессорига эга бўлган iPad Air, компания томонидан «энг кучли» қурилма деб баҳоланди. iPad Air усти кумуш, яшиль, оч кулранг, пушти олтин ва кўк осмон рангларда ишлаб чиқарилади. — Газета.uz