Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.

Сўнгги уч йил давомида у ЮНИСEФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган, ЮНИСEФ дастурларини бошқариш, мазкур ташкилотдаги ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул бўлиб, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. У ЮНИСEФнинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ишлаган.

ЮНИСEФдаги фаолиятидан аввал жаноб Мунир Мамедзаде турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

Жаноб Мунир Мамедзаде Москва Давлат Очиқ Университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Швейцариянинг Фрибург Университетида таълим олиб, болалар ҳуқуқлари соҳасидаги илғор дастур бўйича магистрлик даражасига эга бўлган.

Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси ҳисобланади.