Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди. «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади.

Нурмат Отабеков Kun.uzга берган интервьюсида касалликнинг жиддий аломатлари йўқлигини ва шифохонада даволанаётганини маълум қилди.

Сўнгги ойларда Нурмат Отабеков ҳар куни мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган брифинглардаги чиқишлари билан танилди. Президентнинг 23 июлдаги фармони билан Нурмат Отабеков COVID-19 тарқалигига қарши курашдаги муносиб улуши учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.