29 июль куни Тошкент вилояти Чиноз туманида иккита енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, дея маълум қилди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, соат 09:20 ларда Чинмасжид МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ш. Р. Lacetti автомобилида «Тошкент-Термиз» йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашув содир этган.


Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti йўловчиси 1981 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш. Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.