МДҲга аъзо давлатлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини тайёрламоқда, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

15 июль куни МДҲ мамлакатлари экспертлари видеоконференция орқали баёнот лойиҳасини муҳокама қилишди. Жаҳон ҳамжамияти эътиборини «замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, жумладан, уларни халқаро тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш вазифалари билан боғлиқ мақсадларда ишлатишнинг заруратига эътибор беришга ундайди», дейилади хабарда.

Учрашув қатнашчилари матннинг асосий қоидалари тўғрисида келишиб олдилар. Лойиҳани муҳокама қилиш 21 август куни видеоконференция шаклида давом этади.

Якуний келишувдан сўнг, ҳужжат октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қабул қилиниши режалаштирилган.