Душанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳаво ва темир йўл транспорти қисман тикланди. Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартибига биноан, йўловчилар рейсга қадар 120 соатдан ошмаган муддат ичида коронавирусга тест топширган бўлиши ва «салбий» натижа тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари лозим.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясини аниқлаш учун пуллик лаборатория хизматларини тақдим этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади (Газета.uz таҳририятида ҳужжат нусхаси мавжуд).

Тасдиқланган тариф бўйича, COVID-19 бўйича таҳлилни ўтказиш қиймати 224 минг 415 сўмни ташкил этади. Тўлов терминал ёки банк тўлов квитанwияси орқали амалга оширилади. Хизмат учун нақд пул тўлаш тақиқланади.

Тест нархи қандай аниқланади?

Коронавирус бўйича текширув Novel Coronavirus (2019-nCOV) Nucleic Acid Diagnostic Kit ПЗР (полимер занжир реакцияси) таҳлили учун реагентлар жамланмаси ҳамда Хитойнинг Sansure Biotech компанияси ишлаб чиқарган РНК экстракцияси учун реагентлар жамланмаси ёрдамида олиб борилади.

Хизмат нархини ҳисоблаб чиқишда тест ўтказадиган мутахассислар — шифокор (3,47 млн сўм), лаборант (2,2 млн сўм) ва фаррош (1,43 млн сўм) ойлик маошларига эътибор қилинган.

Таҳлил учун материаллар харажати — 169097 сўм, иш вақти қиймати — 2900 сўм, ижтимоий суғурта ажратмаси — 725 сўм ва 13818 сўмлик билвосита харажатлар билан жами хизмат таннарх 186540 сўмни ташкил этмоқда. 20 фоиз миқдоридаги рентабеллик (27981 сўм) билан ҳар бир таҳлил учун Агентлик қарийб 28 минг сўм ишлаб топмоқда.

Фойда солиғи (12 фоиз) хизмат нархини яна 3358 сўмга оширади. Юқори ташкилотга 2 фоизлик ажратма (6536 сўм) билан хизмат нархи жами 224415 сўмга етади.

COVID-19 тестини қаерда топшириш мумкин?

Тошкентда таҳлилларни Республика ва Тошкент ОИТСга қарши курашиш марказлари лабораторияларида топшириш мумкин. Ҳудудларда эса тестлар Қорақалпоғистон ва вилоятлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг лабораторияларида ўтказилади.

Аризачи оригинал кўринишдаги маълумотни бевосита олиши ёки унинг электрон почта ва Telegram орқали қабул қилиб олиши мумкин.

Муҳим: гувоҳнома тўлов ҳақидаги квитанция тақдим этилгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

Тест топшириш мумкин бўлган марказлар манзиллари

Ҳудуд номи

Хизмат кўрсатувчи муассаса

Манзил, телефон рақами

1

Тошкент шаҳар ва вилояти

Тошкент шаҳар ва вилояти Республика ОИТСга қарши курашиш маркази

Чилонзор туман, Фарҳод кўчаси 12 уй (71)-276−93−25



Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази


Шайхонтохур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси 305 уй (71)-242−81−34

2

Андижон вилояти

Андижон вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Андижон шаҳар Бобур шох кўчаси, 5-уй (74)-227−60−19

3

Бухоро вилояти

Бухоро вилоят санитария- эпидемиологик осойишталик маркази

Бухоро шаҳар И. Муминова кўчаси. 29-уй (65)-223−02−77

4

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти санитария- эпидемиологик осойишталик маркази

Жиззах шаҳар А.Азимов кўчаси, 1а-уй (72)-222−37−86

5

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти санитария- эпидемиологик осойишталик маркази

Қарши шаҳар Амур Темур кўчаси, 74-уй (75)-225−07−34

6

Навоий вилояти

Навоий вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Навоий шаҳар Навоий кўчаси, 8-yй (36)-220−30−15

7

Наманган вилояти

Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Наманган шаҳар Шохруҳобод кўчаси, 26- уй, (69)-227−62−93

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Самарқанд шаҳар Исаева кўчаси, 40-уй (66)-231−12−41

9

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Термиз шахар И. Каримов кучаси, 1-уй (76)-223−32−08

10

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Гулистон шаҳар Ибн Сино кўчаси 15 (67)-226−38−27

11

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Фарғона шаҳар Тобобат кўчаси, 26-уй (73)-226−34−64

12

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси, 117-уй (62)-228−83−73

13

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Нукус шаҳар, А.Шамуратова 11−7б (61)-224−88−20