Вазирлар маҳкамасининг 8 майдаги қарорига кўра, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети (Университет) ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининги расмий канали хабар берди.

«Республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан биридир», — дейилади хабарда.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

  • «Лойиҳаларни бошқариш»;
  • «Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш»;
  • «Тадбиркорлик ва инновациялар»;
  • «Халқаро электрон тижорат»;
  • «Рақамли иқтисодиёт».

Университетда таълим фаолияти 2020−2021 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.