6 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2233 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бугун кун давомида 26 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1577 нафарни ташкил этмоқда. Соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 646 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси

  • Қорақалпоғистон — 109 та ҳолат, 87 бемор соғайган (80 фоиз), 22 бемор қолган;
  • Андижон вилоятида — 165 та ҳолат, 133 бемор соғайган (+17 та, 81 фоиз), 32 нафар қолган;
  • Бухоро вилоятида — 435 та ҳолат, 372 бемор соғайган (+5 та, 86 фоиз), 63 бемор қолган;
  • Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган (10 фоиз);
  • Навоий вилоятида — 2 та ҳолат, 2 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Наманган вилоятида — 234 та ҳолат (+4), 137 бемор соғайган (+31, 59 фоиз, 4 та ўлим), 93 бемор қолган;
  • Самарқанд вилоятида — 150 та ҳолат (+10 та), 37 бемор соғайган (+3, 25 фоиз), 113 бемор қолган;
  • Сирдарё вилоятида — 22 та ҳолат, 5 бемор соғайган (23 фоиз), 17 бемор қолган;
  • Сурхондарё вилоятида — 41 (+4) та ҳолат, 29 бемор соғайган (71 фоиз), 12 бемор қолган;
  • Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 131 нафари соғайган (83 фоиз, 1 та ўлим), 26 бемор қолган;
  • Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат (+1 та), 167 бемор соғайган (+14 та, 72 фоиз), 66 бемор қолган;
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — 675 та ҳолат (+7 та, 468 бемор соғайган (+9, 69 фоиз, 5 та ўлим), 202 бемор қолган.