Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 13 апрель куни Э.М. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2102» русумли автомашинани Фаровон кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчи М.Б.ни уриб юборди, дея хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, бироқ олган жароҳатларидан у ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспортдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одам ўлимига олиб келса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.