2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Аввалроқ COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 нафарга ошиб, жами 1054 нафарга етгани хабар қилинган эди.

Бунда беморларнинг 99 нафари тўлиқ соғайди, 4 нафар бемор вафот этди. Шундай қилиб, ҳозирда тиббиёт муассасаларида жами 1010 нафар бемор даволанмоқда.