6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.

Маълумотга кўра, фуқарода 22 март куни касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган. 2 апрель куни унинг саломатлиги кескин ёмонлашган, касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган.

Ҳозирда фуқаронинг дафн маросими ташкилий масалалари ҳал этилмоқда.

Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 3 кишига етди. Олдинроқ Нью-Йоркда истиқомат қиладиган икки нафар фуқаро коронавирус қурбони бўлган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда бўлиб турган мамлакат фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкинлигини маълум қилган:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси (тел: +1−202−887−5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона (тел: +1−212−754−7403).