27 март соат 07:00 ҳолатига кўра, республика бўйича жами 3649 та карантин қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди, дея хабар берди ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати. Ушбу ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462, 53, 54-моддаларига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг 538 таси Самарқанд вилояти, 506 таси Фарғона вилояти, 476 таси Тошкент шаҳри, 415 таси Жиззах вилояти, 316 таси Андижон вилояти, 281 таси Наманган вилояти, 276 таси Бухоро вилояти, 259 таси Тошкент вилояти, 221 таси Сурхондарё вилояти, 141 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 104 таси Навоий вилояти, 53 таси Сирдарё вилояти, 52 таси Хоразм вилояти ва 11 таси Қашқадарё вилояти ҳисобига тўғри келади.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ёши таҳлил қилинганда, уларнинг 55 нафари 18 ёшгача, 1577 нафари 18−30 ёш, 1381 нафари 31−50 ёш ҳамда 636 нафари 50 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар ташкил қилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг 3401 таси тиббий ниқоб тақмасдан юриш билан боғлиқ, 117 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш билан боғлиқ, 102 таси санитария ва эпидемия қоидаларига зид равишда савдо фаолиятини давом эттириш билан боғлиқ, 18 таси маросим ёки йиғин ўтказиш билан боғлиқ, 1 таси ижтимоий тармоқларда ваҳима чақирувчи ёки асоссиз маълумотлар тарқатиш ҳамда 10 таси бошқа сабаб билан боғлиқ аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.

Шунингдек, айрим фуқаролар томонидан санитарияга оид қонун ҳужжатлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилганлиги сабабли Жиноят кодексининг 2571-моддаси билан 3 та жиноят ишлари қўзғатилган (Самарқанд вилояти — 2 та, Қорақалпоғистон Республикаси — 1 та) бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.