Баҳром Маматмуродович Мансуров Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар у «Ўзатом» бош директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Агентликда бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фарруҳ Фарҳодович Тошматов «Ўзатом» раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.