Ўзбекистон сиёсий партиялари 2019 йил 22 декабрь куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Қуйида келтириладиган ҳаволалар номзодлар рўйхати билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси номидан кўрсатилган номзодлар рўйхати.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номидан кўрсатилган номзодлар рўйхати.

Ўзбекистон «Адолат» СДП номидан кўрсатилган номзодлар рўйхати.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси номидан кўрсатилган номзодлар рўйхати.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилаган.

Ўтказиладиган сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи қатнашиши кутилмоқда, шулардан икки миллондан зиёд ёшлар илк бор овоз беради.