ММА афсонаси, россиялик Фёдор Емельяненконинг қачон октагонга қайтиши маълум бўлди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

«Rizin» промоушени вакили берган маълумотга қараганда, «Сўнгги Император» ўзининг навбатдаги жангини 29 декабрь куни Токио шаҳрида ўтказади.

Бу жанг Фёдор учун кунчиқар мамлакатдаги сўнги жанг бўлади. Ҳозирча Фёдорга ўша куни ким рақиб бўлиши маълум эмас.