Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси якунларишига олти тур қолганда ўн иккинчи марта чемпион бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар қилди.

20-турда «Пахтакор» «Металлург»ни 2:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Пойтахт жамоаси 26-дақиқада ҳисобни очди. Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин тўп Отахоновга теккан ҳолда дарвозадан ўрин олди. Мезбонлардан Усмоновнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасидан сўнг Қувватов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда фаолроқ ўйнаган мезбонлар 77-дақиқада мувозанатни тиклашди. Жарима зарбасидан кейин Абдуллаев ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтмасдан Кримецнинг ажойиб узатмасидан Ҳамдамов унумли фойдаланиб, бирга-бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди — 1:2. Ушбу натижани сақлаб қолган «Пахтакор» 12-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу учрашувдан сўнг «Пахтакор» 56 очко билан Тошкентнинг «Локомотив» (37) ҳамда «Бунёдкор» (34) жамоаларини ортда қолдириб, муддатидан аввал чемпион бўлди. Пайшанба куни «Пахтакор» Қаршининг «Насаф» жамоаси билан Ўзбекистон Кубоги учун ўйнайди.

Ушбу мавсумда чемпионатда 14 та жамоа иштирок этмоқда. Турнинг ўзи икки даврада ўтказилиб, жамоалар жами 26 та ўйин ўтказади.