30 июндан 1 июлга ўтар кечаси 101 рақамига Тошкент вилоятида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ёқасидаг автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушди, дея маълум қилди ИИББ матбуот хизмати.

00:54 да ҳодиса жойига Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 12 та жанговар гуруҳи етиб келди. 1:24 да ёнғин тарқалишининг олди олиниб, 1:46 да тўлиқ ўчирилди.

Ёнғин натижасида бир киши — шохобча ишчиси 34 ёшли Санжар К. куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилди.
Оператор хонасининг 40 кв. м томи, «Чинобод» нефть базасига қарашли бензовоз ва Matiz автомобили ёниб кетди.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга нефть маҳсулотларини автоцистернадан ёқилғи қуйиш шохобчаси резервуарига қабул қилишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.