1 июнь куни Португалиянинг Лейрия провинциясида пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этган, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тайёрламоқда.

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, дейилади хабарда.

Испания ва Португалияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +34−91−310−16−39.