Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ҳам олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

+91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов финалда ўзининг азалий рақиби қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга кўтарилди.

Уч раунд тўлиқ давом этган жангда устунликка эга бўлган Жалолов рақибини мағлуб этиш билан бирга Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида яққол устунликни ҳам тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.