Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод этилган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Қадрли сурхондарёликлар!

Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!" дейилади Баҳодир Пўлатовнинг мурожаатномасида.