Хоразм вилояти божхона бошқармаси «Шовот» чегара божхона пости ходимлари томонидан қимматбаҳо металларни яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Ўзбекистонга пиёда равишда кириб келган фуқаро Ф.У. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Аниқланишича, фуқаро Ф.У. шахсий кўрикдан ўтказилганда, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 34,3 грамм бўлган 8 дона аёллар кумуш тақинчоқларини кўйлаги ёқасининг ичига тикиб олгани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.