Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринли янги терапия мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Республика инвестиция дастури асосида жорий йилнинг январь ойида бошланган қурилиш ишларига 3 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли бинода беморлар ва шифокорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Мажмуа 600 миллион сўмлик юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан таъминланди.

Янги бинода туман марказий шифохонасининг терапия, кардиология, неврология, эндокринология бўлимлари фаолият кўрсатади. Шунингдек, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган физиотерапия бўлими ташлик этилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, пастдарғомлик тиббиёт ходимларини янги бино ва касб байрами билан табриклади.