Хитойлик транзит авиайўловчиси Ўзбекистонга беш кунлик визасиз кириш имкониятидан фойдаланиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси чиптасини сотиб олишга мажбур бўлди, дея хабар қилди Topchan Hostel Tashkent асосчиларидан бири Ойбек Халов «Газета.uz"га.

Унинг сўзларига кўра, 23 август куни Бокудан Тошкентга уч кунга учиб келган хитойлик турист учинчи мамлакат чиптасига эга бўлиб туриб паспорт назоратидан ўта олмаган. Президентнинг 15 июлдаги қарорида эса транзит авиайўловчилари учун беш кунгача муддатга визасиз кириш жорий этилган эди.

«У 400 долларга „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чиптасини сотиб олиш ва Ўзбекистонга учиб кетиш учун иккита чипта билан киришига тўғри келди. Сўнгра сайёҳ янги сотиб олинган чиптани топширди, чунки у МАК рейси билан Москвага учса, учрашувга улгура олмас эди. Аэропортда у юкини топширди, рўйхатдан ўтди, бироқ паспорт назорати яна унга бошқа авиакомпания билан парвоз қилишга рухсат бермади», — деди у.

Транзит авиайўловчиси рейсдан олинди ва у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсида учишга мажбур бўлди, деди Ойбек Халов.

«Парвозлар хавфсизлиги устидан назорат бўйича давлат инспекцияси ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳозирда мазкур масалани ўрганмоқда», — деди Давлат туризм қўмитаси вакили. Сешанба куни эрталаб барча авиакомпаниялар транзит йўловчилари тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишга бағишланган учрашув белгиланган.

Чегара қўшинларидан «Газета.uz"га тасдиқланишича, хитойлик турист 23 август куни Бокудан Тошкентга келиб, Москвага олинган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чиптасини тақдим этган ҳолда чегарани кесиб ўтган.

«26 август куни мазкур фуқаро Москвага кетиш учун Тошкент аэропортида бўлган. МАК чиптаси ўрнига унда „ЮТэйр“ рейси чиптаси бўлган. Чегара қўшинлари эса унга „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чиптасига асосан регистрация ва чиптасиз Ўзбекистонда бўлишга рухсат берган. Шунинг учун у яна „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чиптасини сотиб олишга мажбур бўлди», — дея изоҳ берди Чегара қўшинлари вакили.

Чегара қўшинлари ходимлари фақатгина МАК маълумотлар базасига кирга олади. «Биз агарда транзит йўловчиларда „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чиптаси бўлмаса, уларни ўтказиб юбора олмаймиз, чунки улар ҳақдаги маълумотларга эга бўлишимиз керак. Бошқа авиакомпаниялар ҳозирча бизга маълумотлар базасига киришга рухсат бергани йўқ. Сешанба куни мазкур масалани муҳокама қилиш учун учрашув бўлиб ўтиши керак», — деди суҳбатдош.