Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сешанба куни марҳум Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюриб, 18 август куни ҳаётдан кўз юмган шоирнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳукумат раҳбари диний арбоб, июнь ойида вафот этган Тошкентнинг собиқ бош имом хатиби Анвар қори Турсунов хонадонида ҳам бўлди.