Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён 6 ой ичида 396 554 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, улардан 97 174 таси қўпол қоидабузарликлардир. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шунингдек, 43 496 та йўловчи ташиш қоидаларини бузиш, 4462 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг автомобил бошқарувида уяли телефондан фойдаланиши, 23 163 та ҳолатда тезликни меъёрдан ошириш, 3 040 та автомобилни маст ҳолатда бошқариш вазиятлари, 9 070 та тўхташ ватўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган. 6 701 та ҳолатда эса тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилган.

Автомобилларнинг ҳаракатланишига халақит қилаётган тўй кортежлари ҳам ЙПХ ходимлари томонидан жаримага тортилмоқда. Йил бошидан буён йўл патруль ходимлари томонидан 30 га яқин тўй кортежларига чора кўрилган.