Тошкентда Ислом Каримов кўчасида Олмазор кўчасидан Бешёғоч кўчасигача йўналишда синов мақсадида «Радар» ахборот-кўрсаткич белгиси ўрнатилди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ ЙҲХБ сайти.

Мазкур участка транспорт воситаларининг юқори тезлиги 50 км/с гача чекланган худуд бўлиб, тезлик режими устидан назорат тезликни ўлчаш қурилмаси ёрдамида амалга оширилади.