Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янгиланган Виртуал қабулхонаси орқали онлайн маслаҳат олиш имконияти яратилади.

Ушбу янгилик кенг жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Лойиҳа 30 июнга қадар амалга оширилиши лозим.

«Стратегик тараққиёт» маркази Ўзбекистон фуқароларини Давлат дастури муҳокамасида фаол иштирок этиш ва ўз таклифларини киритишга чақирмоқда.