Ўзбекистон Президенти 12 сентябрь куни ички бозорда шакар нархининг ўсишига йўл қўймасликка қаратилган қарорни имзолади.

15 сентябрдан бошлаб шакарқамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий тоза сахароза учун ноль фоизли импорт божхона божи (ТН ВЭД — 1701 коди бўйича), шунингдек акциз солиғи (ТН ВЭД — 1701 91 00 ва 1701 99 кодлари бўйича) бекор қилинади.

Давлат раҳбари Давлат божхона қўмитасига ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар импорти бўйича божхонага оид жараёнларни ўз вақтида ва қаршиликларсиз амалга оширишга топшириқ берди.