Алишер Хўжаев яна қайтадан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси лавозимига тайинланди. У ушбу мансабда 2005 йил апрелидан 2017 йил февралига қадар фаолият кўрсатган эди. Бу ҳақда «Газета.uz»га МТРКдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Алишер Хаджаев июнь ойидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Август аввалида МТРК раиси в. б. лавозимига тайинланган Бобур Алихонов яқинда вазифасидан озод қилинган эди. Бир вақтнинг ўзида Президент матбуот хизмати раҳбари Асаджон Хўжаевнинг ҳам лавозимидан четлатилгани маълум бўлди. У мазкур лавозимда мартдан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди.