Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилди «O‘zbekiston 24» канали сайти.

Апрель ойида Бобур Алихонов (1962 йилда туғилган, 1983 йилда Тошкент давлат университетини битирган) ахборий эшиттиришга масъул МТРК раис ўринбосари, кейинчалик эса биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Илгари — 2014—2017 йилларда UzReport TV телеканалининг бош продюсери лавозимида ишлаган. 1983—2006 йилларда Ўзбекистон телевидениесида турли лавозимларда, жумладан бошқарувчи бўлиб ҳам ишлаган.

Миллий телерадиокомпаниясининг аввалги раҳбари Хуршид Мирзоҳидов яқиндагина лавозимидан озод этилди.