Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва аҳоли ўртасида уй-жойидан ажраганлар, жиддий талофат кўрганлар борлиги муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари мактубда Ҳиндистон Президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлган инсонларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Сув тошқинлари натижасида душанба ва сешанба кунлари Гужарак штатида 36 мингга яқин киши эвакуация қилинди. Ушбу ёмғирлар мавсумида қурбон бўлганлар сони 83 кишига етди, деб хабар қилди РИА Новости агентлиги.