13−16 июль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 22 медални қўлга киритди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Миллий терма жамоа якунда 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 6 та бронза медалига эга чиқиб, жами 12 та медаль билан ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўринни Жанубий Корея (3−1−2), учинчи ўринни эса Қозоғистон (2−6−7) эгаллади.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда эса жами 10 медал — иккита «олтин», бешта «кумуш» ва учта «бронза» қўлга киритилди. Бу борада Япония (5−0−6), Жанубий Корея (3−3−2) ва Қозоғистон (3−1−5) биринчи учликни банд этди.