Отабек Содиқов «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбари лавозимини тарк этди, деб хабар қилинди «Газета.uz"га компаниядан.

У эндиликда пойтахт ҳокими ўринбосари ҳам эмас. Мавжуд маълумотларга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари билан мувофиқ келувчи ҳоким ўринбосари лавозими бекор қилинди.

Ҳокимнинг 12 майдаги қарори билан компания бошқаруви раиси ўринбосари ва бош муҳандиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган Мирҳосил Холматов «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Компания сайтидаги маълумотга кўра, 13 ва 14 май кунлари унинг раҳбарлиги остида «Тошшаҳартрансхизмат» тузилмасидаги барча автобус парклари раҳбарлари ва корхоналар масъул ишчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган.

Мирҳосил Холматов (1975 йилда туғилган) 2014 йилдан буён «Тошшаҳартрансхизмат» раиси ўринбосари ва бош муҳандиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқаруви академияси битирувчиси.