Ўзбекистон мактаб ўқувчилари мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинган 20 мартдан баҳорги таътилга чиқади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таътил 27 мартга қадар давом этади. ХТВ 20 мартдаги дарс соатларини баҳорги таътилдан сўнг 28−31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтишни тавсия қилди.