Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йил сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият олиб бораётган эди.

Маданият вазирлиги марказий девони тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва икки нафар вазир ўринбосари ўрин эгаллайди. Давлат спорт қўмитаси марказий девонида эса раис, биринчи ўринбосар ва икки нафар раис ўринбосари фаолият олиб бориб, улардан бири Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори ҳисобланади.