Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинди.

Фармон билан бир киши «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони, бир киши I даражали «Шон-шараф» ордени билан, икки киши II даражали «Шон-шараф» ордени билан, «Дўстлик» — тўрт, «Мардлик» ордени билан- тўққиз, «Жасорат» медали билан — 48, «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан — 37 нафардан Ватан ҳимоячилари мукофотланди.

Тўққиз нафар Ватан ҳимоячиси вафотидан сўнг тақдирланди.