Тошкент ҳокимияти сайтида Ўзбекистон пойтахтининг 2017 йилги маҳаллий бюджети параметрлари эълон қилинди. 29 декабрь куни халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган ҳужжат 31 декабрь куни ҳоким Раҳмонбек Усмонов томонидан тасдиқланган.

Тошкент маҳаллий бюджетининг асосий параметлари


ДАРОМАДЛАР: 2 499 125 228 000
1 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 619,642 млрд
2

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқ

454,733 млрд
3 Юридик шахслардан мол-мулк солиғи 345,103 млрд
4 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларидан белгиланган солиқ 215,127 млрд
5 Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари) 163,345 млрд
6 Акциз солиғи 79,124 млрд
7 Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи 89,748 млрд
8 Бозорлар даромадларидан тушумлар 72,848 млрд
9 Қўшимча қиймат солиғи 76,14 млрд
10 Ўзбекистон ИИВ ДЙҲХБ ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғимлари 39,241 млрд
11Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи 26,156 млрд
12 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 15,527 млрд
13 Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар 13,617 млрд
14 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 19,279 млрд
15 Кичик корхоналар ва микрофирмалардан олинадиган ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига тушумлар 14,17 млрд
16 Давлат божлари 169,668 млрд
17 Маҳаллий йиғимлар 14,231 млрд
18 Жарималар 46,799 млрд
19 Бошқа тушумлар 24,618 млрд

Харажатлар: 2 499 125 228 000
1 Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш: 1,393 трлн

таълим 808,348 млрд

соғлиқни сақлаш 528,448 млрд

кадрларни тайёрлаш 8,386 млрд

маданият ва спорт 23,994 млрд

илм-фан 670,345 млн

болали ва кам таъминланган оилалар нафақалари 2,423 млрд

Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этганларни ижтимоий муҳофаза қилиш 4,733 млн

давлат мукофотлари тўловлари харажатлари 2,254 млрд

ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш марказлари 1,29 млрд

иситиш корхоналари ва тизимларини капитал таъмирлаш 8,164 млрд

аҳолининг айрим қатламларининг шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланишини қоплаш 5,525 млрд

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қайтариш 3,716 млрд
2 Иқтисодиёт харажатлари 274,847 млрд
3 Марказлашган инвестициялар (капитал қурилишлар) 147,011 млрд
4 Ўзини ўзи бошқариш органлари харажатлари 26,765 млрд
5 Бошқарув органлари харажатлари 13,581 млрд
6 Бошқа харажатлар 2,386 млрд
7 Захира фонди 3,721 млрд

Умумдавлат солиқларидан энг кам ажратмаларни белгилашда пайдо бўлган ортиқча маблағлар 637,582 млрд

Тошкент-2016 бюджети параметрлари