15 ноябрь куни Тошкентда радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича чора-тадбирларни техник такомиллаштириш лойиҳаси якунлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди. Ўзбекистон ҳукумати, АҚШ Энергетика вазирлиги ва Буюк Британия ҳукуматининг Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаментининг ҳамкорликдаги лойиҳаси қиймати 330 минг долларни ташкил этди. Мазкур ҳамкорлик ядро-радиоактив моддаларнинг террористлар қўлига тушиб қолмаслигининг олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги Радиацион хавфсизлик маркази (РХМ) раҳбарияти радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича Республика муассасаси устидан назорат текширувини ўтказди. Хабар қилинишича, РХМ раҳбарияти ташрифи вақтида ядровий ва радиологик терроризмга чек қўйиш бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг бардавомлиги рамзи сифатида муассасанинг жисмоний хавфсизлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қайд этилди.

«Утилизация қилинган радиоактив манбаларни хавсиз бошқариш уларнинг ўғирликлардан сақлашда ўта муҳим ҳисобланади, — дейди АҚШ Энергетика вазирлиги миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти қошидаги ядро тарқатилишининг олдини олиш бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари Энн Херрингтон. — Мазкур корхонада хавфсизлик чораларининг сезиларли такомиллашгани мамлакат барча цикллардаги радиоактив моддалар хавфсизлиги масаласини ҳал этиш бўйича ўз мажбуриятларига қанчалик жиддий ёндошаётганини кўрсатмоқда».