Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати-2018 Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи тўртинчи тур учрашувида Хитой жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар учрашувнинг биринчи ярмида ўзбекистонлик футболчиларнинг ўз жарима майдонига яқинлашишига деярли имкон қолдирмади. Бироқ иккинчи таймда Ўзбекистон футболчилари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз иккита гол кирита олди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, Отабек Шукуров ҳисобни икки ҳиссага оширди. Учрашув мобайнида Самвел Бабаян шогирдлари тўрт маротаба рақиб дарвозаси тўсиларини нишонга олди.

Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон, А гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Биринчи ўринни эса Жанубий Кореяни ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Эрон эгаллади.

Видео