24 29-август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида бўлиб ўтди