Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 29 август куни Швеция Қироллигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.